Apple янги Airpods Pro симсиз қулоқликларини тақдим этди

Apple янги Airpods Pro симсиз қулоқликларини тақдим этди

Apple расмий сайтида янги Airpods Pro симсиз қулоқликлари тақдим этилди. Янги қулоқликлар аввалгисидан анча ихчам бўлиб, қулоққа яхши ўрнашади.

Қулоқлик корпуси IPX4 стандартлари бўйича ҳимоя қилинган бўлиб, ёмғир ва намни ўтказмайди. Лекин у билан сувда сузиш тавсия қилинмайди.

Мутахассислар янги Airpods’да овоз сифати яхшиланганини айтишмоқда. Унинг қуввати 24 соат мусиқа эшитишга етади. Қулоқликлар 30 декабрдан сотувга чиқарилади. АҚШда нархи — 249 доллар.