Апрель ойи учун сотиб олинган ойлик йўл чипталари нима бўлади?

Апрель ойи учун сотиб олинган ойлик йўл чипталари нима бўлади?

Тошкент шаҳар ҳокимининг 2020-йил 21-мартдаги “Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракатини вақтинча тўхтатиш тўғрисида”ги 290-сон қарорига мувофиқ, барча жамоат траспортлари – автобус, метро ва йўналишли таксилар фаолияти вақтинча тўхтатилди. 

Шу муносабат билан апрель ойи учун харид қилинган ойлик йўл чипталари “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ нинг “Ойлик йўл чипталари ва жетонлар сотиш бўлими” томонидан қайтариб олиниб, пул маблағлари фуқароларга тўлиқ миқдорда қайтарилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.

Манзил: Юнусобод тумани, Амир Темур шоҳ кўчаси, 6-уй “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ биноси 1-қавати.

Мурожаат учун телефон:  (71) 233-54-23, (71) 244-17-52