Апрел ойида 76 киши ЙТҲ натижасида ҳалок бўлди

Апрел ойида 76 киши ЙТҲ натижасида ҳалок бўлди

Жорий йилнинг 1 апрелидан 30 апрелига қадар Ўзбекистонда 336 та йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Шундан 64 таси ўлим билан боғлиқ ЙТҲлар, дея хабар беради ЙҲХББ матбуот хизмати.

ЙТҲлар натижасида 76 киши ҳалок бўлди, шундан 38 нафари ҳодиса жойида яна 38 нафари 24 соатдан сўнг шифохонада вафот этди.

Шунингдек, 334 киши турли даражадаги тан жароҳати олди.

80 та ҳолатда автоҳалокатлар белгиланган тезликка риоя қилмаслик, 40 та ҳолатда ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги туфайли, 31 та ҳолатда пиёдалар нотўғри жойда кўчани кесиб ўтиши, 54 ҳолатда ҳайдовчи пиёда (27) ёки йўналишни ўзгартирганини (27) пайқамай қолиши натижасида юз берган. 

Ушбу даврда Тошкент шаҳрида 75 та, Тошкент вилоятида - 42 та, Навоий вилоятида - 33 та, Қашқадарё вилоятида ва Қорақалпоғистонда 24 та бахтсиз ҳодиса қайд этилди.