Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Апрел ойида инфляция даражаси 1,7 %ни ташкил қилмоқда
1.05.2020 12:54,  
174

Давлат статистика қўмитаси 2020 йилнинг апрел ойида истеъмол секторидаги инфляция даражасини эълон қилди

2020 йилнинг апрелида истеъмол нархлари ва тарифларининг ой давомидаги ўртача ўсиши суръати 1,7 % ни ташкил этди. 2020 йилнинг январ-апрел ойлари давомида истеъмол бозоридаги нархлар ва тарифлар ўртача 4,5 % га кўтарилди. 

Йиллик даврда эса (2019-йилнинг апрелига нисбатан) товарлар ва хизматлар нархларининг ўртача ўсиш суръати 14,5 % ни ташкил этди.

Инфляция даражаси ошишининг асосий ҳиссаси озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ошиши билан боғлиқ. Апрел ойида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари 3,3 фоизга ортган. Шу билан бирга ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархлари 0,7 %га, хизматлар нархлари эса 0,3 %га қимматлаган. 

Умумий ҳисобда, 2020 йилнинг тўрт ойи давомида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари даражаси 7,7 %, ноозиқ-овқат маҳсулотлар 2,4 %, хизматлар 1,8 % га ошди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан