Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Апрель ойидa қандай об-ҳaво кузатилади?
29.03.2022 12:43,  
295

Март ойи ниҳоясига етмоқда. Бу йилнинг март ойи аномал ёмғирли бўлди. Олдинда эса – апрель. Мамлакатимизда апрель ойи, одатда, об-ҳавонинг беқарорлиги билан ажралиб туради.

Жорий йилнинг апрель ойи асосан қуруқ ва илиқ об-ҳаво билан бошланади. Ойнинг биринчи ҳафтасида кундузги ҳарорат 17-22° дан 23-28° гача, жанубда баъзи жойларда 30-33° гача кўтарилади. Фақат 2 апрель куни куннинг иккинчи ярмида Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятларининг айрим жойларида ва Фарғона водийсининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида қисқа муддатли момақалдироқ бўлиб, ёмғир ёғиши мумкин.

Кейин апрель ойи ҳарорат тартиби бўйича ўртача кўп йиллик қийматларга яқин бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечалари 3-8° илиқдан 10-15° илиқгача, кундуз кунлари 13-18° илиқдан 23-28° илиқгача, республика жанубида 30-33° гача ўзгариб туради.

Ойнинг айрим кунларида момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда.

Баъзи жойларда дўл ёғиши эҳтимолдан ҳоли эмас.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан