Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Апрелда нефт нархи 20 долларгача тушиши мумкин
20.03.2020 17:57,  
153

ОПЕК+ мамлакатларининг нефт бўйича келиша олмагани ҳамда коронавирус пандемияси фонида нефт нархи баррелига 20 доллардан сотилиши мумкин деб ёзмоқда Bloomberg.

Ушбу прогноз агентлик томонидан ўтказилган сўровномада иштирок этган 20 мутахассисдан 18 таси томонидан берилган. Уларнинг фикрига кўра, WTI нефти яна 3-5 долларга арзонроқ сотилади. Бундан ташқари, бундай арзон нарх бир неча ҳафта ёки йил охиригача давом этиши мумкин, дея таъкидлади агентлик суҳбатдошлари. 

Ҳиндистоннинг "Bharat Petroleum Corp" нефт-газ компанияси директори Рамамуфри Рамачандраннинг сўзларига кўра, апрел ойи ўрталарига қадар нефт 20 долларлик "маррани" осонлик билан эгаллайди. Ва шунга қарамай, бу йил нефт аллақачон 60 фоизга арзонлашди ва 2003 йилдаги энг паст даражага тушиб кетди, дея таъкидлайди агентлик.

Нархлар арзонлашувининг яна бир сабаби айрим трейдерлар келажакда нефт нархи қимматлашишини кутиб ҳозирда захира йиғиб қўймоқдалар. Бошқа трейдерлар фикрича, нефт нархи ишлаб чиқарувчилар даромади 0 га етгунча пасаяди, Даромад 0 бўлганида эса ишлаб чиқариш батамом тўхтайди.

Energy Aspects консалтинг фирмаси Brent апрел ойида нархни баррел учун 10 долларгача пасайтириши мумкинлигини таъкидлади. Гарчи йил охирига қадар нархлар баррелига $20 атрофида бўлиши прогноз қилинаётган бўлсада, бу ёмон сигнал.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан