Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ: Афғонистондаги касалхонани бомбалаган ҳарбийларни «жазолади»
18.03.2016 14:13,  
3

2015 йилнинг кузида Афғонистон шимолидаги Қундуз шаҳрида «Чегара билмас шифокорлар» ташкилотининг касалхонасига АҚШ самолёти томонидан зарба берилишига сабабчи бўлган америкалик ҳарбийларга жазо чоралари қўлланди. Бу ҳақда Пентагондаги манбасига асосланган ҳолда Associated Press хабар тарқатган.

Манбанинг ёзишича, бу иш бўйича 12 нафар ҳарбий жазоланган. Уларга айблов эълон қилинмаган, асосан хат кўринишида ҳайфсан берилган. Шунингдек, эндиликда бу ҳарбийларнинг келгусида мансаб поғоналарида кўтарилиши қийин кечади.

Баъзи ҳарбийларнинг мансаби туширилган ёки улар лавозимидан четлатилган.

Жазоланганлар орасида зобитлар борлиги, генераллар эса йўқлиги айтилган. Бу иш бўйича текширувларнинг якуний натижалари яқин кунлар ичида расман эълон қилиниши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Толибон» жангарилари томонидан эгаллаб олинган Афғонистоннинг Қундуз шаҳрида 2015 йилнинг 3 октябрь куни «Чегара билмас шифокорлар» ташкилоти касалхонаси америкаликлар самолёти томонидан адашув туфайли ўққа тутилди. Охирги хабарларда бу ҳужум оқибатида жами 42 киши ҳалок бўлган.

7 октябрь куни Обама Қундуздаги касалхона бомбардимон қилиниши юзасидан узр сўради. АҚШ Қундуздаги касалхона афғон ҳарбийлари илтимосига кўра авиазарбага учраганини маълум қилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан