Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ армияси II жаҳон урушидан бери биринчи марта Норвегияга кирди
16.01.2017 19:02,  
16

АҚШ ҳарбий-денгиз флотининг 300 нафар денгиз пиёда аскарлари Норвегиянинг Трондҳейм шаҳрига қўнди, дея хабар бермоқда Retuers агентлиги.

Америкалик аскарлар чиққан самолёт бугун маҳаллий вақт билан 10:00 да (Тошкент вақти билан 14:00) Вернес аэропортига қўнган. Бу Норвегия ҳудудида Иккинчи жаҳон урушидан бери илк бор хорижий давлат қўшинлари жойлаштирилиши ҳисобланади.

Америкалик аскарлар Россия чегарасидан 1 500 км узоқликдаги Вернес ҳарбий базасида қишки урушни олиб бориш бўйича тайёргарликдан ўтишади. Режага мувофиқ, АҚШ ҳарбийлари бир йил давомида Норвегия ҳудудида қолиши кўзда тутилган бўлиб, 6 ойдан сўнг улар бошқа аскарлар билан ўрин алмашишади.

Март ойида АҚШ, Буюк Британия ва Норвегия ҳарбийлари биргаликда “Умумий Викинг” қўшма машғулотлари ўтказишади. Retuers Россиянинг Ослодаги элчихонаси НАТО блокига қарашли аскарларнинг Россия билан чегарадош давлат ҳудудида машғулот ўтказишига муносабати билан қизиққан. Аммо элчихона ҳозирча бирор изоҳ бермагани хабар қилинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан