АҚШ авиакомпаниялари акциялари Баффетнинг сўзларидан сўнг кескин пасайди

АҚШ авиакомпаниялари акциялари Баффетнинг сўзларидан сўнг кескин пасайди

АҚШ авиакомпанияларининг акциялари душанба кунги савдоларда 7-9 %га арзонлади.

Delta Airlines'нинг акциялари 8,79 %га ($22 гача), Southern Airlines'ники 7,2 %га ($27,13 гача), American Airlines'ники 9,45 %га ($9,64 гача), United Airlines'ники 7,96 %га ($24,5 гача) пасайиб кетди.

2 май куни Berkshire Hathaway акциядорларининг йиллик йиғилиши бўлиб ўтди. Унинг энг катта акционери Уоррен Баффет АҚШ авиакомпанияларидаги барча акцияларни сотаётганини маълум қилди. Сармоядорнинг сўзларига кўра, ушбу бизнес майдони пандемиядан кейин кескин ўзгаради. 

Баффет пандемиядан кейин одамлар қандай саёҳат қилиши ва уларнинг одатлари қандай ўзгаришини билмаслигини қўшимча қилди. Агар саёҳатлар сони камайиб кетса, қанча бўлишидан қатъи назар, бу ҳар қандай ҳолатда авиакомпанияларга катта харажатларга олиб келади.

Berkshire Hathaway апрел ойининг бошларида Америка авиабозоридан чиқиб кетишни бошлади. Кейин Баффет Delta Airlines ва Southern Airlines авиакомпанияларидаги ҳиссаларни қисман қисқартирди. 

Bloomberg маълумотларига кўра, 2019 йил охирида инвестор авиакомпаниялардаги улушини 10 миллиард долларгача оширди ва ҳатто бир кун у бир авиакомпаниянинг эгасига айланиши мумкинлигини айтган эди.