АҚШ Бош прокурори Apple'ни Россия ва Хитой билан ҳамкорликда айблади

АҚШ Бош прокурори Apple'ни Россия ва Хитой билан ҳамкорликда айблади

АҚШ Бош прокурори Уилям Барр Американинг Apple компаниясини Россия ва Хитой билан ҳамкорликда айбламоқда, деб хабар беради РИА Новости.

Унинг сўзларига кўра, ушбу мамлакатлар фуқароларни кузатишни ташкил қилиш учун маълумотлар марказларини ўзларига топширтириш ниятида.

"Apple компанияси Хитой Коммунистик партияси ва Россия режими билан ушбу мамлакатлар ҳукуматлари кенг кўламли кузатувни ташкил қилиши учун маълумотлар марказларини у ерга кўчириш учун ишламоқда деган кўплаб хабарлар бўляпти", - деди Барр.

Шунингдек, у Apple компаниясини "демократия ҳимоячилари" томонидан илгари сурилган баъзи вариантларни ўчириб қўйиб "цензура" ва "авторитар режимлар билан ҳамкорлик қилиш" ни ташкил қилганликда айблади.