Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ Давлат Департаменти режалари: Хитой ва Эрон таъсирига қарши молиявий кўмак; иттифоқчи Исроилга ёрдам
11.02.2020 12:27,  
239

АҚШ Давлат Департаменти ва АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (U.S. Agency for International Development – USAID) 2021 молиявий йил учун бюджет харажатлари дастурини эълон қилди. Унга кўра, 2021 йилда Давлат Департаменти ва АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги турли мақсадларда жами 41 миллиард доллар сарфлаши кўзда тутилган

Ушбу маблағдан бир қисми Хитойнинг зарарли таъсирига қарши, шунингдек, Ҳинд-Тинч океани минтақаси давлатларида хавфсизлик, демократия, иқтисодий ўсишни таъминлаш учун сарфланади. Бунда 1,5 миллиард доллар хорижий ёрдам сифатида, 596 миллион доллар эса АҚШнинг Ҳинд-Тинч океанидаги стратегиясини амалга ошириш мақсадидаги дипломатик саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга ажратилади; шу билан бирга АҚШ демократияси, шаффоф, ҳозиржавоб ва эркин бизнесга асосланган бошқарув моделини тарғиб қилиш ҳам кўзда тутилган.           

АҚШ Давлат Департаменти 2021 йилда Эроннинг зарарли таъсирига қарши кураш, Яқин Шарқдаги муҳим ҳамкорларни иқтисодий ва ҳарбий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, минтақавий таҳдидларнинг олдини олиш учун 337,5 миллион доллар сарфлашни режалаштирган. 

Ташқи сиёсат маҳкамаси режаларидан АҚШнинг “Яқин Шарқдаги иттифоқчиси” Исроилга моддий кўмак бериш ҳам ўрин олган. Икки давлат ўртасида тузилган ўн йиллик “Англашув меморандуми”га кўра АҚШ Исроилни ҳарбий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш учун 3,3 миллард доллар ёрдам ажратади. Қайд этиш керакки, бу минтақадаги бошқа “ҳамкорлар”га ваъда қилинган пулдан 10 баробарга кўп.   

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан