Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








АҚШ Давлат котиби Блинкен якшанба куни Киевга келади
23.04.2022 23:42

АҚШ Давлат котиби Блинкен якшанба куни Киевга келади. Бу ҳақда "BBC news" манбаси хабар бермоқда.

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен якшанба куни Киевга ташриф буюради, деди президент Владимир Зеленский Украина пойтахтидаги матбуот анжуманида.

Делегация таркибида АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин ҳам бор. Бу АҚШнинг юқори мартабали расмийларининг Украинага уруш бошланганидан бери биринчи ташрифидир.

Зеленскийнинг сўзларига кўра, учрашувда қурол-яроғ етказиб бериш масаласи муҳокама қилинади.

«Биз оғир кучли қуролларга эга бўлишни истардим», деди Зеленский ўтган ҳафтада қурол таъминоти билан боғлиқ вазият яхшиланганини таъкидлаб.

Зеленский шунингдек, яқин келажакда хавфсизлик вазиятини яхшилаш учун АҚШ президенти Жо Байденнинг ҳам Киевга келишига имкон яратишига умид қилмоқда.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан