Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ элчихонаси Бобомурод Абдуллаев билан боғлиқ вазиятни яқиндан кузатаётганини маълум қилди
14.08.2020 18:15,  
533

Аввалроқ, журналист Бобомурод Абдуллаев Ўзбекистон сўрови билан Қирғизистонда ҳибсга олингани ҳақида хабар берган эдик. Ўзбекистон Бош прокуратураси берган маълумотга кўра, уни Ўзбекистонга экстрадиция қилиш масаласи кўриляпти.​

«24.kg»нинг аниқлик киритишича, Бишкекдаги Первомайск туман суди 10 августда Абдуллаевни 8 сентябргача қамоқда сақлаш юзасидан қарор қабул қилган.

Журналистнинг Ўзбекистонда қандай жиноят ёки ҳуқуқбузарликни амалга оширгани борасида расмий маълумотлар мавжуд эмас.

Бобомурод Абдуллаев Ўзбекистон сўровига кўра Бишкекда ҳибсга олинди. Халқаро ташкилотлар уни экстрадиция қилмасликни сўради

11 августда Нью-Йоркдаги Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси (CPJ) Қирғизистон ҳукуматига Бобомурод Абдуллаевни озод қилиш ва унинг эркин ишлашига шаорит яратиш юзасидан мурожаат йўллаган.

Amnesty International Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро бирлашмаси (IPHR), Freedom House ва яна бошқа ҳуқуқ ҳимоячилари ташкилотлари Қирғизистон ҳукуматига Бобомурод Абдуллаевни экстрадиция қилмаслик юзасидан қўшма баёнот юборган.​

Шунингдек, АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Даниел Розенблум Қирғизистонда журналист Бобомурод Абдуллаев ҳибсга олингани юзасидан чуқур хавотирини билдирди.

Элчи Розенблум АҚШ элчихонаси вазиятни яқиндан кузатаётганини маълум қилган.

 

«Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари Абдуллаевнинг эркин ҳаракат қилиш ҳуқуқини ҳурмат қилиши лозим. У Қирғизистондан ўзи истаган томонга кета олиши керак.

Президент Мирзиёев ўтган декабрда Конституция куни муносабати билан сўзлаганида ва бошқа пайтларда ҳам матбуот эркинлиги ва журналистларнинг ҳуқуқлари ҳақида чуқур моҳиятли сўзлар айтган. АҚШ бу баёнотларни олқишлаган, чунки демократик тузум эркин ва мустақил матбуотсиз фаолият юрита олмайди» - дейди элчи Розенблум.

АҚШ Давлат департаменти ҳам твит орқали Тошкентдаги элчининг чақириғига қўшилиб, Ўзбекистон ва Қирғизистонни Абдуллаевнинг фундаментал ҳуқуқларини эъзозлашга ундади. Ҳар икки давлат эркинлик борасида халқаро мажбуриятларини унутмаслиги лозим, дейилади твитда.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан