Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ элчихонаси блогер Нафосат Оллошукурова тақдирини кузатиб боришини айтди
22.01.2020 12:22,  
711

Тошкентдаги АҚШ элчихонаси Twitterʼдаги расмий саҳифаси орқали блогер Нафосат Оллошукурова Ўзбекистон ҳудудини ўз ихтиёри билан мустақил равишда тарк этганини билдирди.

“АҚШ элчихонаси вакиллари Оллошукурова мамлакатни тарк этишидан аввал у билан учрашган ва блогернинг кейинги тақдирини кузатиб боради”, — дейилади элчихона хабарида.

1/2 Blogger Nafosat Ollashukorova left Uzbekistan of her own accord. The U.S. Embassy was fortunate to be able to meet with her before she left and will continue to follow her case closely.

МАВЗУГА ДОИР: Президент: «Кўп одамларга журналистлар ёқмайди, лекин менга улар ёқади» (видео)

“АҚШ сўз эркинлиги масаласини қатъият билан қўллаб-қувватлашда давом этади — бу ҳар қандай жамият тараққиётига хизмат қиладиган муҳим омил. Президент Шавкат Мирзиёев ҳукумат устидан жамоатчилик назоратини таъминлаш ҳамда ўз ислоҳотлар дастури ижросида эркин ва мустақил ОАВ зарурий эҳтиёж эканини қайд этган. Журналистлар ўз ишини мустақил бажара олиш имкониятига эга, таҳдидлар ва таъқиблардан ҳоли бўлиши керак”, — дея таъкидланган хабарда.

Нафосат Оллошукурова фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг 2019 йил 30 сентябрда ҳал қилув қарорига асосан, ғайриихтиёрий тартибда Хоразм вилоят руҳий асаб касалликлари диспансерига юборилган эди.

Нафосат (Шабнам) Оллошукурова
Фото: Facebook

Блогернинг диспансерда экани ОАВда кенг муҳокама қилинган, лекин 28 ноябрь куни фуқаролик ишлари бўйича Хоразм вилояти судининг кассация инстанцияси блогер Нафосат (Шабнам) Оллошукурова руҳий касалликлар шифохонасида даволанишни давом эттириш юзасидан қарор чиқарган.

МАВЗУГА ДОИР: Омбудсман вакиллари психологик касалликлар диспансерида мажбурий даволанаётган блогер Нафосат Оллошукурова билан учрашди

Бир ой ўтиб, 28 декабрда Оллошукурова Тошкентнинг Юнусобод туманидаги уйига қайтганди. 31 декабрда АҚШ давлат котиби Майк Помпеонинг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси вазифасини бажарувчи Элис Уэллс Ўзбекистонда блогер Нафосат Оллошукурованинг уч ойдан ортиқ руҳий касалликлар касалхонасида ушлаб турилганидан сўнг озод қилинганини яхши янгилик сифатида эътироф этган.

20 январь, душанба куни эса блогер Нафосат Оллошукурова босимлар туфайли Ўзбекистонни тарк этганини маълум қилди.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан