Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ: Эрон терроризмнинг бош ҳомийси
4.06.2016 11:46,  
1

АҚШ Давлат департаментининг йиллик ҳисоботига кўра, Эрон халқаро терроризмнинг бош ҳомийси сифатида келтирилган. Бу ҳақда The Independentга асосланиб кун нашри хабар  тарқатган.

Ҳисоботда қайд этилишича, Эрон Ислом республикаси "2015 йилда ҳам террористик актлар ташкил этишни қўллаб-қувватлаш, молиявий ёрдамлар кўрсатиш, машғулотлар ўтказиш орқали бутун дунёдаги кўплаб террорчи гуруҳларга асосий ҳомий вазифасини ўтаган".

Текширувларда аниқланишича, Эрон Ливандаги "Ҳезболлоҳ", Фаластиндаги жангари гуруҳлар (жумладан, ХАМАС) ва Суриядаги Башар Асад тузумининг бош ҳомийси ҳисобланади.

Хабар қилинишича, Эрон билан ядровий масалада келишувга эришилиб, санкциялар ечилган бўлсада, мамлакат "Ислом инқилоби посбонлари" корпуси ва "Кодс" номли махсус гуруҳдан ўзининг ташқи сиёсатдаги мақсадларидан фойдаланишда давом этмоқда.

Эроннинг диний раҳнамоси Али Хоманеий бу ҳисоботга жавобан "расмий Теҳрон минтақавий масалаларни ҳал қилишда ўз рақиблари ҳисобланадиган АҚШ ҳамда "иблисона" Буюк Британия билан маслаҳатлашиб иш юритмаслиги" ҳақида гапирган.

Бундан ташқари, америкаликларнинг ҳисоботида Сурия ва Судан мамлакатлари ҳукуматлари ҳам терроризмни рағбатлантирувчилар сифатида санаб ўтилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан