Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ Европа иттифоқига қарши янги божларни жорий этди
18.10.2019 13:12,  
216

АҚШ жума куни Европа иттифоқида ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалик ва саноат маҳсулотларига 25 фоиз ва ҳаво кемаларга 10 фоизлик божларни жорий этмоқда.

Қарор Жаҳон Савдо Ташкилотининг (ЖСТ) низоларни ҳал қилиш идораси (ОДС) қарорига асосан 2004 йилдаги АҚШ суд даъвосига биноан қабул қилинган.

Октябр бошида ЖСТ ҳакамлари ниҳоят АҚШга қўшимча божлар белгиланиши мумкин бўлган товарлар ҳажмини тасдиқлади.

АҚШнинг Европа Иттифоқи Airbus'га берган субсиядиялар туфайли етказган зарарини қоплаш доирасида АҚШ томони йилига 7,496 миллиард доллардан ошмайдиган миқдорда ЕИга қарши жавоб чораларини кўриши мумкин, дейилади ташкилот баёнотида.

АҚШнинг Савдо вакили Роберт Лайтхайзер ушбу мажбуриятларни - самолётларга 10% ва Европа Иттифоқининг қишлоқ хўжалиги ва саноат маҳсулотлари учун 25% жорий қилишни қатъий нияти борлигини айтганди.

Савдо вакили қарор 18 октябрдан кучга киришини айтди. АҚШ Давлат котиби Майк Помпео Америка Европа Иттифоқидан шароб ва пишлоқга божларни жорий қилиши мумкинлигини айтди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан