Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ Европага кунига 1 миллион баррель нефть юбормоқчи
26.09.2022 22:40,  
42

Вашингтон шу орқали ЕИнинг рус нефтига бўлган қарамлигини камайтирмоқчи.

Европа Россия нефтининг ўрнини тўлдириши учун АҚШ ҳар куни қитъага 1 миллион баррель “қора олтин” юборади. Бу ҳақда Vitol  компанияси директори Рассел Харди маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, РФдан келаётган хомашё АҚШ, Евроиттифоқ ва Буюк Британиядан ташқарида ўз “уйи”ни топиши керак.

“У янада узоқлашади ва янги бозорлар топади. Шу билан бирга улар катта чегирма билан маҳсулот сотишга мажбур бўлади”, – деган Харди.

Компания директори Россия ёқилғиси Осиё ва Яқин Шарққа етказиб берилишини, бу ердан эса Ғарбга сотилишини қайд этган.

Россия-Украина можароси бошлангач, Европа Москвадан нефть ва газ сотиб олишни қисқартиришга киришди. ЕИ ҳозирда муқобил етказиб берувчиларни қидирмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан