АҚШ федерал ҳукумати қачон ўлим жазосини қайта тиклашини маълум қилди

АҚШ федерал ҳукумати қачон ўлим жазосини қайта тиклашини маълум қилди

Фото: AP

АҚШ федерал идоралари, деярли 20 йиллик танаффусдан сўнг, июль ойи ўрталарида ўлим жазосини қайта тиклашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда АҚШ Адлия вазирлиги веб-саҳифасида хабар берилди.

Ўтган йилнинг июль ойида АҚШ федерал ҳукумати қарийб 20 йиллик танаффусдан сўнг ўлим жазосини фавқулодда жазо сифатида қайта бошлаганлиги ҳақида хабар берилган эди.

АҚШ бош прокурори Уилям Барр Федерал қамоқ бюросига қотилликда ҳамда икки нафари болаларни зўрлашда айбланган тўртта федерал маҳбус учун ўлим жазоси санасини танлашни буюрди.

"Бугун ўлим жазоси тайинланган тўрт қотил Конституция ва қонунларга мувофиқ тўлиқ ва адолатли суд жараёнидан ўтди", - дея Бош прокурорнинг сўзларидан иқтибос келтирилади Адлия вазирлиги хабарида.

Ўлим жазоси 13, 15 ва 17 июль, шунингдек 28 августга белгиланган.

Илгари қатл учта штатда (Жоржия, Миссури ва Техас) ишлатиладиган гиёҳванд моддалар ёрдамида амалга оширилади, деб хабар берилганди. Ушбу препаратни катта дозаларда қабул қилганда, нафас олишни тўхтатиш натижасида ўлим кузатилади. Улардан фойдаланиш, хусусан, АҚШ Олий суди томонидан мамлакат Конституциясининг саккизинчи тузатиш талабларига мувофиқ тасдиқланган, унда ҳаддан ташқари жазолар, жумладан ўлим жазоси қўлланилиши тақиқланган эди.