АҚШ Федерал захира тизими асосий ставкани кетма-кет тўртинчи марта 75 базавий пунктга оширди, бу сафар йиллик 3,75-4% гача. Бу ҳақда АҚШ департаменти сайтида хабар берилди.
"Қўмита узоқ муддатда максимал бандлик ва 2% инфляцияга эришишни мақсад қилган. Ушбу мақсадларни қўллаб-қувватлаш учун қўмита федерал маблағлар ставкаси бўйича мақсадли диапазонни 3,75-4% гача оширишга қарор қилди", дейилади Фед баёнотида.
Келгусида Фед раҳбарияти асосий ставка бўйича қарор қабул қилишда АҚШ ички бозоридаги иқтисодий ва молиявий омилларни, шунингдек, инфляция даражаси ва пул-кредит сиёсатининг умумий қатъийлашувини ҳисобга олади. Инфляцияни 2% га қайтариш учун Фед ўзининг ғазначилик қимматли қоғозлари ва бошқа ипотека билан таъминланган активларини камайтиришни давом эттиради.
23 октабр куни Британиянинг The Economist журнали АҚШ Федерал захира тизими асосий ставкани оширганидан сўнг жаҳон молия тизими нотинч аҳволда эканлиги ҳақида хабар берди. Ушбу қарордан сўнг, активлар нархи кескин тушиб кетди. Биргина йил бошидан бери АҚШда акцияларнинг бозор капиталлашуви 12 триллион долларга камайди.