Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ генерали Ўзбекистонда музокаралар ўтказди
14.06.2016 22:40,  
7

АҚШ Ҳарбий қўшнлари Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) раҳбари Жозеф Вотел Ўзбекистон Ташқи Ишлар вазирлигида музокаралар ўтказди, деб хабар берди sputnik.

“Томонлар ўзбек-америка кун тартибида турган бир неча масалаларни кўриб чиқишди. Халқаро ва регионал муаммолар ҳақида фикр алмашишди”, — дейилган хабарда.

Бу CENTCOM раҳбариятининг 2016 йилда Ўзбекистонга қилган биринчи ташрифидир. 2013 йилнинг феврал ойида ушбу муассаса вакиллари Ўзбекистонга тез-тез келиб туришар эди.2013 йилнинг феврал ойида АҚШ ҳукумати АҚШ Давлат департаменти, Конгрессдан олинган рухсатнома асосида Ўзбекистонга қурол-аслаҳа еткизиб бериш ҳуқуқидан фойдаланди. Хусусан, гап қурол-яроғ ва ҳимоя учун керак бўладиган  ҳарбий техника ҳақида кетмоқда.

2015 йилда АҚШ ҳукумати Ўзбекистон Мудофаа вазирлигига 328та зирҳланган автомобил еткизиб берди. Улардан 308таси оғир вазнли минадан ҳимояланган  автомобиллар ва 20 та зирҳланган таъмирлаш ва эвакуация қилишга мўлжалланган автомобиллардир. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан