AҚШ ҳарбийларига соқол қўйиш, ҳижобланиш ва салла ўрашга рухсат берилди

AҚШ ҳарбийларига соқол қўйиш, ҳижобланиш ва салла ўрашга рухсат берилди

АҚШ ҳарбий хизматчиларга фақатгина ўз диний эътиқодидан келиб чиққан ҳолда, сўровнома киритганидан сўнг, ҳарбий қисм қўмондони томонидан салла кийиш ва ҳижоб ўрашга, соқол қўйиб, сочларини қирқиб ёки ўстиришга рухсат берилади. The Atlantic нашрининг ёзишича, бунда ушбу хизматчининг диний эътиқодлари самимий эканлиги ҳамда сўровдаги элемент хавф туғдирмаслигини ўрганиб чиққан ҳолда рухсат берилади. Ушбу ўзгартиришлар АҚШ Қуролли кучлари қўмондонлиги томонидан киритилгани маълум қилинди.

Илгари ҳарбий хизматчиларга ташқи кўриниши билан фарқ қилиш имкониятини фақат армия котибияти рухсат берарди. Аммо, ҳозир ҳарбийлар учун бўлим бошлиғи розилигининг ўзи кифоя қиладиган бўлди.

CNN телеканалига кўра, қуйидаги ўзгартиришларда чиройли кўринишга эга бўлиш шарти билан салла ўраш ва ҳижоб кийишга, соқол қўйиб, сочларини қирқиб ёки ўстиришга рухсат берилган. Шунингдек, янги тартибга биноан, хизмат давомида учувчиларга келажакда диний эътиқодларини тўлақонли бажариши мумкин бўлган диний турар жой топишига ҳам рухсат берилади.

Ҳарбий ходимларнинг ташқи кўринишига қўйиладиган талаблардаги бундай ўзгаришлар, ҳиндистонлик ҳарбий хизматчиларнинг талабига биноан амалга оширилди. Ушбу ўзгаришлар мусулмонлар ва яҳудийларни четлаб ўтмаслиги таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили асли ҳиндистонлик 4 нафар АҚШ ҳарбий хизматчиси ўз хизматлари мобайнида диний эътиқодларини бажара олмаётганлиги бўйича AҚШ армиясини устидан судга даъво ариза берган эди.

Ҳарбийлар бу ишни ўтган йили апрель ойида ютиб чиққан.