Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ ҳукумати вакили Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувини олқишлади
5.12.2019 09:45,  
110

АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси вазифасини бажарувчи Элис Уэллс Тошкентда бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувини олқишлади.

“Яқинда Тошкентдаги учрашувда Марказий Осиёнинг беш мамлакатлари раҳбарлари томонидан лидерлик ва узоққа мўлжалланган қарашлар намойиш этилганини кўришдан мамнунмиз. Минтақавий ҳамкорлик Марказий Осиёнинг барқарорлиги ва фаровонлиги учун жуда муҳимдир. Президент Мирзиёев ушбу тадбирга мезмонлик қилгани учун ташаккур”, деб ёзди америкалик дипломат.

Ўз навбатида, АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Даниел Розенблум ҳам ҳамкасбининг фикрларига қўшилган. “С5+1 (+АҚШ, +Европа Иттифоқи, +Япония, +Жанубий Корея, +Ҳиндистон ва ҳоказо) яхши. Лекин С5 ҳар қанақа плюссиз (ёки минуссиз) ундан ҳам яхши(Қудратли давлатларсиз ҳам)! Ўзбекистонга минтақавий ҳамкорлик йўлидаги етакчилик қилаётгани учун шарафлар бўлсин”, деб ёзди элчи.

Изоҳ: С5 — Марказий Осиё беш давлатига нисбатан ишлатиладиган қисқартма.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан