Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ Ироққа таҳдид қилмоқда — энди молиявий
13.01.2020 18:48,  
502

АҚШ давлат департаменти расмий Бағдодни Нью-Йорк Федерал Захира тизими (АҚШ Марказий банки Нью-Йоркдаги бўлими – sof.uz)даги Ироқ Марказий банкининг ҳисоб рақамига киришни тўсиб қўйиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Бу Америка қўшинлари олиб чиқилишини талаб қилаётган мамлакат учун қарши жавоб зарбасидир деб хабар қилади The Wall Street Journal Ироқ ҳукуматидаги манбаларига таяниб.

Манбанинг айтишича, Ироқ бош вазири Одил Абдулмаҳдий билан 8 январ куни бу мавзуда суҳбат бўлган. Бироқ на Ироқ расмийлари, на Нью-Йоркликлар бу хабарни тасдиқлашмаган.

Ироқ банкининг Нью-Йоркда очилган ҳисобрақамида мамлакатнинг нефт сотишдан оладиган пуллари сақланади. Ҳисобрақамнинг блокланиши мамлакат молиявий тизимида инқирозга олиб келиши мумкин.

Блоклаш хавфи “қуруқ гап” эмас: 2015 йилда АҚШ Ироқ Марказий банки ҳисобрақамини бир неча ҳафтага ёпиб қўйганди, деб эслайди WSJ. Ўша пайтдаги блокланишнинг сабаби бу банк ҳисобрақамидан Эрон банкларига ҳамда ИШИД гуруҳи ҳисобрақамларига пул ўтказмалари амалга оширилганлигидир.

Ироқ хавфсизлик ва мудофаа қўмитаси аъзоси Карим Алавийнинг сўзларига кўра, Ироқ Россиядан C-400 ракетага қарши мудофаа тизимларини сотиб олиш масаласини кўриб чиқаётган бир пайтда расмий Бағдод Вашингтон қўлловини йўқотиши мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан