Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ "ишончсиз" бўлган Хитой иловалари учун ўз бозорини ёпмоқчи
6.08.2020 10:23,  
121

Трамп маъмурияти "ишончли бўлмаган" Хитой иловалари, жумладан TikTok ва WeChat'ни АҚШ бозоридан чиқариб ташламоқчи. Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео маълум қилди, деб хабар беради CNBC.

"Бош компаниялари Хитойда жойлашган TikTok, WeChat ва бошқа иловалар Америка фуқароларининг шахсий маълумотлари учун жиддий таҳдид ҳисобланади", - деди Помпео чоршанба кунги матбуот анжуманида.

Амалдор, шунингдек, Давлат департаменти Тижорат ва Мудофаа департаментлари билан ҳамкорликда Хитой булутли хизматларининг АҚШда маълумотлар тўплаш, йиғиш ва қайта ишлаш имкониятларини камайтириш устида ишлашини айтиб ўтди.

Помпеонинг баёноти Трампнинг АҚШ ҳудудида TikTok видео хизматини блоклаш тўғрисидаги таҳдидидан бир ҳафта ўтмасдан чиқди.

Хитойнинг ByteDance компанияси вертикал видеолар хизмати TikTok'ни 2017 йилда ишга туширган эди. Апрель ойида 2 миллиарддан ортиқ юклаб олинган илова коронавирус пандемияси даврида энг машҳур тармоқлардан бирига айланди.

Якшанба куни АҚШнинг Microsoft ширкати ByteDance'дан TikTok'нинг АҚШ ва бошқа қатор мамлакатларда хизмат кўрсатаётган қисмини сотиб олиш ҳақида музокара олиб бораётганини маълум қилди. CNBC'нинг ёзишича, Microsoft хитойларга 30 миллиард долларгача тўлаши мумкин.

Душанба куни Трамп, агар илова сотилмаса, у 15 сентябрдан АҚШ ҳудудида блокланишини айтди.

Америкаликлар нафақат Хитой иловалари ва мессенжерлари, балки технология компаниялари ҳам Америка фуқаролари тўғрисида маълумот йиғиб, уни Хитой Коммунистик партиясига топширади, деган фикрда. Шу важ туфайли Хитойнинг Huawei ва ZTE техногигантлари АҚШ ҳудудида фаолият кўрсатишга қийналмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан