Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ Исроилга ўз ёрдамини таклиф қилди
30.03.2022 15:36,  
151

АҚШ ҳукумати Тель-Авив яқинидаги терактни қоралайди ва воқеа юзасидан Исроилга ёрдам таклиф қилди. Бу ҳақда ўз “Twitter” саҳифасида АҚШ президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича ёрдамчиси Жейк Салливан ёзди.

– Биз Тель-Авив яқинидаги ҳужумдан ҳайратдамиз ва исроиллик иттифоқчиларимизни қўллаб-қувватлаймиз, – деди Жейк Салливан. Бу 11 кун ичида учинчи шундай ҳуруждир. Биз Исроил бош вазири Нафтали Беннетт ва унинг ҳукуматига барча керакли ёрдамни таклиф қилдик. Сешанба куни Тель-Авив яқинидаги Бней-Брак шаҳрида автомат билан қуролланган 26 ёшли фаластинлик ўт очиб, 5 нафар исроилликни ўлдирган.  

Яҳудий давлати ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, бир ҳафта ичида 11 нафар исроиллик теракт қурбони бўлган. Шу муносабат билан Исроил армияси Ғарбий Соҳилга қўшимча ҳарбий қисмларни жўнатмоқда.  

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан