АҚШ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини молиялаштиришни қайта кўриб чиқмоқда, чунки у кутилган натижани кўрмаяпти, дейди давлат котиби Майк Помпео. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
«Айни пайтда биз Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини молиялаштириш ҳажмини қайта кўриб чиқмоқдамиз. Ташкилотлар ишлашлари керак, улар ўзларидан кутган натижаларини беришлари керак. ЖССТ мисолида биз у эга бўлиши керак бўлган нарсага эришганини кўрмаяпмиз», деди у.