Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








АҚШ конгресси вакиллар палатаси Украинага 40 млрд долларлик ёрдам кўрсатишни маъқуллади
11.05.2022 10:46,  
29

10 май куни АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси Украинага қарийб 40 миллиард доллар миқдорида қўшимча ёрдам ажратиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади. Йиғилиш АҚШ қонун чиқарувчи органи қуйи палатаси сайтида намойиш этилди. 

368 конгрессмен ташаббусни ёқлаб овоз берди, 57 нафари қарши чиқди. Энди қонун лойиҳаси кўриб чиқиш учун Сенатга юборилади. Сенатдаги Демократик кўпчилик етакчиси Чак Шумер (таҳр. – Нью-Йорк штатидан) аввалроқ ташаббус бўйича овоз беришни имкон қадар тезроқ ташкил этишга ваъда берган эди. Агар юқори палата томонидан маъқулланса, у имзолаш учун АҚШ Президенти Жо Байденга юборилади. 

Ҳужжат Киевга ҳарбий, иқтисодий ва гуманитар ёрдам учун маблағ ажратишни назарда тутади. Хусусан, 6 миллиард доллар қурол-яроғ ва хавфсизликни таъминлаш учун, 8,7 миллиард доллар иқтисодий ёрдам ва Украинадаги давлат хизматлари фаолиятини молиялаштириш учун, 5 миллиард доллар Украина ва дунёнинг бошқа мамлакатларига озиқ-овқат ёрдами учун, 900 миллион доллар украиналик қочқинларни қўллаб-қувватлаш маблағ йўналтирилиши кўзда тутилган. Бундан ташқари, Европадаги АҚШ қўшинларини мустаҳкамлаш учун 3,9 миллиард доллар ажратилади. 

Оқ уй бу ташаббуснинг Вакиллар палатаси томонидан маъқулланганини олқишлади. 

“Ушбу қонун лойиҳасига киритилган қўшимча манбалар бизга Украинага кўпроқ қурол-яроғ, масалан, артиллерия ва зирҳли техника, шунингдек, ўқ-дорилар юбориш имконини беради. Шунингдек, улар бизга арсеналларимизни тўлдиришга ва НАТО ҳудудидаги давлатларда АҚШ қўшинларини қўллаб-қувватлашга ёрдам беради”, дейди АҚШ Президенти котиби Жен Псаки.

Байденнинг илтимоси

Ушбу қўшимча молиялаштириш учун Конгрессга сўров аввалроқ АҚШ Президенти Жо Байден томонидан юборилган эди. У қонунчиларни яқин кунларда тегишли қонун лойиҳасини имзолаши учун уни зудлик билан тасдиқлашга чақирди. Байден, акс ҳолда Қўшма Штатлар тез орада Киевга ёрдамни тўхтатишга мажбур бўлишидан огоҳлантирди, чунки Конгресс томонидан ажратилган аввалги ресурслар амалда тугайди. 

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан