АҚШ Конгресси сенаторлари Украинага қарийб 12 миллиард доллар миқдоридаги ҳарбий ва иқтисодий ёрдамнинг янги пакетини олдиндан келишиб олдилар. Уни кўриб чиқиш аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден ташаббуси билан чиққан эди. Бу ҳақда манбаларга таяниб, "Reuters" хабар берди.
Янги молиявий транш қўшимча давлат харажатлари тўғрисидаги қонун лойиҳасининг бир қисми бўлади ва қонунчилар уни жума куни охиригача қабул қилишлари керак. Украинага ёрдам беришдан ташқари, афғон қочқинларини жойлаштириш дастури учун харажатлар ҳам киритилган.