АҚШда конгрессменлар АҚШ компанияларининг Хитой иқтисодиётига сармоя киритишига чекловларни кучайтирмоқчи, деб ёзади Wall Street Journal (WSJ).
Газетанинг ёзишича, Конгресс АҚШда фаолият юритувчи компаниялардан сармояларнинг айрим турлари бўйича маълумотларни тақдим этишни талаб қилувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиққан. Улар ушбу инвестициялар мамлакатнинг миллий манфаатларига мос келадими ёки йўқми, текширилади. Қайд этилишича, бу чора-тадбирлар давлатнинг Хитой иқтисодиётининг технология секторидаги иштирокини чеклаш учун зарур.
АҚШ-Хитой ишбилармонлар кенгаши, ўз навбатида, бундай чекловларнинг жорий этилиши АҚШнинг рақобатбардошлигига зарар этказиши ҳақида огоҳлантирди.
Аввалроқ АҚШ Миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Жейк Салливан Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси ташқи алоқалар қўмитаси департаменти раҳбари, Сиёсий бюро аъзоси Янг Цечи билан учрашиб, Вашингтон Пекиннинг Москвага ёрдам беришидан хавотирда эканини айтган эди.