АҚШ коронавирусга қарши эмлаш жараёнини тезлаштириши мумкин.Фақат...

АҚШ коронавирусга қарши  эмлаш жараёнини тезлаштириши мумкин.Фақат...

АҚШда Модерна ваксинасининг миқдорини икки мартага камайтириш аҳолини эмлаш жараёнини тезлаштириши мумкин", - дея ёзмоқда human.uz.Бу ҳақда президент Доналд Трамп админстрасиясининг ваксиналар бўйича маслаҳатчиси Монсеф Слауи  SBS News телеканали эфирида айтиб ўтган.
 Препаратни қўллаш тартибига кўра,  Модерна ваксинаси икки дозасини 28 кунлик оралиқда қабул қилиш керак.
 Бунинг ўрнига, Слауи 18 ёшдан 55 ёшгача хоҳловчиларни  дозанинг ярмини, шунингдек, икки марта беришни таклиф қилди.  Шундай қилиб, унинг сўзларига кўра, икки баравар кўп одамни эмлаш имкониятига эга бўлади.  Бунда улар “бир хил иммун жавоб“ олишади.
 “Демак, биз Модерна ва ФДА билан музокаралар олиб бормоқдамиз. Албатта, дозани камайтириш ёки ўз ҳолича қолдиришни ҳукумат қабул қилади. Менимча, бу масъулиятли ёндашув ... яъни  ваксинани кўпроқ одамларга бериш “.
 Жон Хопкинс университети маълумотларига кўра, Қўшма Штатларда бугунга келиб 20 миллиондан ортиқ инсонда коронавирус касаллиги аниқланган, 350 мингдан ортиқ одам вафот этган.