Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ КХДРга нисбатан «иқтисодий уруш»ни кучайтирябди
17.03.2016 11:39,  
8

АҚШ президенти Барак Обама КХДРга қарши янги санкциялар жорий этиш ҳақидаги фармойишини имзолади. Бу ҳақда Рейтер агентлиги хабар тарқатган.

Қайд этилишича, бу Шимолий Кореяда 6 январь куни ядровий синов ўтказилгани, 7 февралда эса баллистик ракета учирилгани билан боғлиқ.

Санкциялар Шимолий Кореядаги 17 ташкилот ва ҳукумат расмийларига тааллуқли ҳисобланади. Шунингдек, шимолликларнинг кемалари ва банклари санкцияга тушган.

Шимолликларнинг АҚШ ҳудудидаги барча мулклари ҳам блокланган. "Бу ҳаракатлар шимолликларнинг режимига доимий қаршилигимизни англатади", дейди Оқ уй вакили Жош Эрнест.

Бундан олдинроқ, АҚШ Давлат департаменти КХДРни ҳибсдаги америкалик талабани зудлик билан озодликка чиқаришга чақирганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан