Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ лагерларда одам сочларидан тайёрланган Хитой маҳсулотларини мусодара қилди
3.07.2020 18:14,  
848

Хитойда ишлаб чиқарилган бу маҳсулотлар Шинжон-Уйғур мухториятидаги мусулмонлар сақланаётган сиёсий лагерларда ишлаб чиқарилгани тахмин қилинмоқда. Бу ҳақда Америка овози нашри хабар берди.

АҚШ Божхона ва чегара хизмати расмийси Бренд Смит «мазкур товар инсон ҳуқуқларининг ўта қўпол тарзда бузилишини англатади», - деб айтган.

Умумий қиймати 800 минг доллар бўлган маҳсулот «Lop County Meixin» ширкатига тегишли бўлган. АҚШ ҳукумати маҳсулотни мусодара қилишга буйруқ берди.

Расмийларнинг билдиришича, бу маҳсулот маҳбусларнинг, жумладан, болаларнинг мажбурий меҳнати билан ишлаб чиқарилган. «Lop County Meixin» Шинжон-Уйғур мухториятида одам сочларидан ва мажбурий меҳнат асосида маҳсулот ишлаб чиқаргани учун АҚШда қора рўйхатга киритилган учинчи ширкатдир.

Халқаро ҳамжамият 2017 йилдан бери Хитойни бир миллиондан ортиқ Шинжондаги мусулмон миллатларни «террорчилик ва экстремистликка қарши кураш» баҳонаси билан сиёсий лагерларда сақлаб келаётганини танқид қилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан