Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ Марказий Осиё мамлакатларига 25 миллион доллар ёрдам ажратмоқчи
1.03.2023 00:25,  
32

Америка Қўшма Штатлари маъмурияти Марказий Осиёда иқтисодий барқарорлик ташаббуси (ERICEN) орқали минтақавий дастурларга 25 миллион доллар ажратмоқчи. Бу ҳақда 28 февраль куни Давлат департаменти томонидан берилган ёзма баёнотда айтилган. 

Ҳужжатда қайд этилишича, 2022 йил сентябрь ойида ташкил этилган ташаббус минтақада иқтисодий ўсишни рағбатлантиришга қаратилган.  

Қайд этилишича, Вашингтон ўз йўналиши орқали 2022 молия йилида (мамлакатда ўтган йилнинг 30 сентябрида якунланган) “савдо йўлларини диверсификация қилиш, минтақага сармоя жалб этиш ва бандлик имкониятларини кенгайтириш” учун 25 миллион доллар йўналтирган. 

“Конгресс билан ҳамкорлик қилиб, АҚШ [маъмурияти] ERICEN доирасидаги дастурларни кенгайтириш учун 2023 молия йилида 20 миллион доллар қўшиш ниятида. Қўшма Штатлар, шунингдек, иқтисодий ва энергетика дастурлари орқали минтақавий ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш учун 5 миллион доллар, минтақавий дастурларга жами 50 миллион доллар ажратишни режалаштирмоқда”, дейилади АҚШ ташқи идораси хабарида. 

Маблағлар савдо йўлларини кенгайтириш, транскаспий савдо йўллари бўйлаб инфратузилмани ривожлантириш, хусусий секторни мустаҳкамлаш, Ғарб трансмиллий компанияларини Марказий Осиёга жалб қилишга кўмаклашиш, минтақа бўйлаб ёш мутахассислар учун инглиз тилини ўқитиш дастурларини кенгайтириш, юк машиналарини бошқариш каби энг талаб қилинадиган кўникмаларни ўргатиш учун сарфланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан