Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ молия вазири: мамлакатдаги дефолт глобал молиявий инқирозга олиб келиши мумкин
21.01.2023 20:53,  
54

АҚШ молия вазири Жанет Еллен CNN телеканалига берган интервьюсида, агар АҚШ ташқи қарзи бўйича дефолт эълон қилса, дунёда глобал молиявий инқироз бошланиши мумкинлигини таъкидлади.

"Режалаштирилган тўловларни амалга ошира олмаслик, хоҳ облигациялар эгалари, хоҳ Ижтимоий суғурта олувчиларми, хоҳ бизнинг армиямиз, шубҳасиз, АҚШ иқтисодиётида рецессияга олиб келади ва глобал молиявий инқирозни келтириб чиқариши мумкин", деди Еллен.

Ҳукуматнинг ҳисоб-китоблар бўйича тўловларни амалга ошира олмаслиги мамлакатнинг қарз мажбуриятлари рейтингини пасайишига олиб келади, бу эса долларнинг захира валютаси мақомига путур етказади, дея қўшимча қилди молия вазири.

19 январь куни Еллен Конгрессга АҚШ ҳукумати давлат қарзи чегарасига етганини ва энди қўшимча қарз олишга қодир эмаслигини айтган эди. Охирги марта Конгресс 2021 йил декабрида давлат қарзининг чегарасини 2,5 триллион долларга ошириб, 31,381 триллион долларга етказган эди. 17 январга келиб унинг умумий миқдори 31,4 триллион доллардан ошди.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан