Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








АҚШ молия вазирлиги Россиянинг нефтдан оладиган фойдасини камайтириш механизми ҳақида гапирди
21.06.2022 08:45,  
108

АҚШ молия вазири Жанет Еллен Канадага ташрифи чоғида Россиянинг нефть фойдасини камайтириш механизми ҳақида гапирди. Унинг сўзларини РИА Новости хабар қилмоқда.

Елленнинг сўзларига кўра, АҚШ ва унинг иттифоқчилари томонидан ишлаб чиқилаётган ташаббус Россия нефтини жаҳон бозорига етказиб беришни кенгайтириш, бироқ айни пайтда унинг таннархини пасайтиришга қаратилган. Унинг таъкидлашича, механизм Ғарб давлатлари томонидан жорий этилган «энергетика чекловларини кенгайтиради ва кучайтиради».

Хусусан, нарх чегараси Европа компанияларига Россиядан нефть етказиб беришни суғурталашни давом эттириш имконини беради, деб тушунтирди Еллен. «Сиз буни ушбу тақиқдан истисно сифатида талқин қилишингиз мумкин», дея қўшимча қилди у.

Аввалроқ, АҚШ президенти Жо Байден Вашингтон ёқилғи нархини барқарорлаштириш, жумладан, маҳаллий бозорда энергия нархини пасайтириш учун барча турдаги воситалардан фойдаланишини айтган эди.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан