Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ ноқонуний муҳожирларни аниқлаш учун геолокациялардан фойдаланмоқда
9.02.2020 11:16,  
248

АҚШ ҳукумати Қўшма Штатлардаги миллионлаб мобил телефонлар эгаларининг ҳаракатлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган тижорий маълумотлар базасига кириш ҳуқуқини сотиб олишмоқда деб ёзади The Wall Street Journal ушбу амалиёт ва унга оид ҳужжатлар билан таниш бўлган одамларга таяниб.

Маълумотлар базаси ноқонуний муҳожирларни аниқлаш учун фойдаланилади.

Геолокация маълумотлари одатий мобил қурилмалар ўйинларидан, об-ҳаво хизмати иловаларидан ва бошқа жойлашув манзили талаб қилинадиган хизматлардан сотиб олинади.

Миллий хавфсизлик вазирлиги ушбу маълумотлардан ноқонуний муҳожирларни қўлга олишда фойдаланади.

WSJ билан суҳбатлашган мутахассиснинг сўзларига кўра, ҳукуматнинг амалга ошираётган иши ноқонуний эмас. Чунки у тижорий компаниядан сотиб олинмоқда. Аммо мутахассисларнинг таъкидлашича, бундай аноним маълумотни сотиб олиш ва ундан фойдаланиш судда ҳеч қачон муҳокама қилинмаган.

Миллий хавфсизлик вазирлиги вакили нашрга маълумотларни сотиб олинишини тасдиқлади, аммо у ўз ишида ундан қандай фойдалангани ҳақида изоҳ бермади. Қандай бўлмасин, ушбу маълумотлар инсоннинг шахсини аниқлашга имкон бермайди, деди у.

АҚШда маълум бир шахснинг телефон рақамини аниқлаш учун уяли алоқа операторлари маълумотларидан фойдаланиш Олий суд томонидан тақиқланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан