Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ Ўзбекистонда мажбурий меҳнатга барҳам берилаётганини қайд этди
23.06.2019 18:39,  
10

АҚШ Давлат департаменти 20 июнь куни эълон қилган ҳисоботга кўра, Ўзбекистонда пахта терими мавсумида мажбурий меҳнатга барҳам бериш соҳасида жиддий чоралар кўрилган.

Ҳисоботда,хусусан, пахта терувчилар меҳнат ҳақи оширилгани, давлат хизматчиларининг ушбу ишга жалб қилишга чек қўйилгани, болалар меҳнатига чеклов қўйилгани ва халқаро ташкилотлар кузатувчилари фаолиятига ҳеч ким тўсқинлик қилмаётгани қайд этилган.

Ҳисоботда шунингдек, фуқароларни мажбурий жамият ишларига ёллмаслик ҳақида қабул қилинган қонунлар ҳам айтиб ўтилган.

Шунингдек, Меҳнат вазирлиги томонидан олиб борилаётган мажбурий меҳнатга барҳам бериш ва хорижда ишлаётган меҳнат мигрантлари ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган фаолият ҳам айтиб ўтилган.

Ушбу мақсадда Россия ва Жанубий Кореяда Меҳнат вазирлигининг ваколатхоналари очилган. Ўтган давр мобайнида улар хорижда қийин вазиятга тушиб қолган 950 нафар фуқароларга ватанига қайтишга ёрдам беришди, дейилган хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан