АҚШ Озарбайжон ва Туркманистонда коронавирусни юқтириш бўйича огоҳлантириш даражасини оширди

АҚШ Озарбайжон ва Туркманистонда коронавирусни юқтириш бўйича огоҳлантириш даражасини оширди

АҚШ Давлат департаменти жума куни Озарбайжонга сафар қилувчилар учун огоҳлантириш даражасини оширди ва америкаликларга коронавирус тарқалиши ва мамлакат ҳукумати томонидан кўрилаётган чоралар туфайли у ерга сафар ҳақида қайтадан ўйлаб кўришни маслаҳат берди.

Давлат департаменти, шунингдек, Туркманистонга саёҳат қилиш бўйича огоҳлантириш даражасини оширди. Бу ҳам коронавирус билан боғлиқ.

Иккала мамлакат ҳам коронавирус билан боғлиқ кўп ҳолатлар қайд этилмаган, аммо иккаласи ҳам Яқин Шарқдаги коронавирус эпидемияси маркази Эрон билан чегарадош.

Ўтган ой АҚШ Давлат департаменти Эронга саёҳат қилишга оид шундай огоҳлантириш билан чиққан эди.

Мавзуга доир: Афғонистонда яна учта коронавирус юқтириш ҳолати қайд этилди