Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ ўзбек пахтаси ҳақида муҳим янгиликни эълон қилди
29.09.2022 13:34,  
157

Бу Ўзбекистоннинг пахта маҳсулотларини АҚШга экспорт қилиш, янги иш ўринларини яратиш ҳамда аҳоли даромадларини ошириш учун имконият яратади.

28 сентябрда АҚШ Меҳнат вазирлиги "Болалар меҳнати ва мажбурий меҳнат орқали ишлаб чиқарилган маҳсулотлар рўйхати-2022" йиллик ҳисоботини эълон қилди, хабар беради Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот хизмати.

Унга кўра, ўзбек пахтаси мажбурий меҳнат орқали ишлаб чиқарилган товарлар рўйхатидан чиқарилгани маълум бўлди. Бу Ўзбекистоннинг пахта маҳсулотларини АҚШга экспорт қилиш, янги иш ўринларини яратиш ҳамда аҳоли даромадларини ошириш учун янги имкониятларни яратади.

Мазкур қарор Халқаро меҳнат ташкилоти томонидан 2021 йилги пахта ҳосили мониторинги давомида тизимли мажбурий меҳнат аниқланмаганлигини ҳисобга олган ҳолда қабул қилинди.

Бундан ташқари, америкалик экспертлар томонидан 2022 йилда ҳукумат, нодавлат ташкилотлар ҳамда саноат соҳаси масъул вакиллари билан бир қатор ўрганишлар ва интервьюларни ўз ичига олган баҳолаш ўтказилган.

"Ўзбекистон мисолида шундай хулосага келиш мумкинки, халқаро манфаатдор томонлар кўмагида ҳукумат томонидан амалга оширилган чоралар, пахта соҳасида мажбурий меҳнатнинг сезиларли даражада қисқаришига олиб келди", — дейилади йиллик ҳисоботда.

Гап нима ҳақида

Ўзбек пахтаси 2009 йилда болалар меҳнати ва мажбурий меҳнат орқали ишлаб чиқарилган маҳсулотлар рўйхатига киритилган.

Шу билан бирга, АҚШ Меҳнат департаменти мониторинг ва тадқиқот натижаларига кўра, ўзбек пахтасини болалар меҳнати билан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар рўйхатидан чиқариб ташлаган эди.

Шундан буён, мазкур маҳсулот мажбурий меҳнат билан ишлаб чиқарилган товарлар рўйхатида сақланиб қолаётганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан