Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ Ўзбекистон учун ажратган 1 миллион доллар нимага сарфланади?
5.02.2020 10:29,  
1267

AҚШ ҳукумати Ўзбекистон Капитал бозорини ривожлантириш агентлигига соҳанинг норматив-ҳуқуқий асосларини ислоҳ қилишда ёрдам бермоқчи. Ушбу мақсадда АҚШ томонидан Агентликка биринчи босқичда 1 миллион АҚШ доллари миқдорида техник кўмак ажратилиши режалаштирилган. Бу ҳақда AҚШ Давлат котиби Майк Помпео жорий йилинг 2-3 феврал кунлари Ўзбекистонга ташрифи чоғида айтиб ўтди.

МАВЗУГА ДОИР: Шавкат Мирзиёев АҚШ Давлат котиби Майкл Помпеони қабул қилди

Ўзбекистон Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги маълум қилишича, бугунги кунда ушбу соҳа 100 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинган бўлиб, эндиликда уларнинг ўрнига тўғридан-тўғри амал қилувчи “Капитал бозори тўғрисидаги” ва “Капитал бозори регулятори тўғрисидаги” қонун лойиҳалари ишлаб чиқиш режалаштирилган.

AҚШ томонидан тақдим этилаётган техник кўмак асосида Агентлик томонидан ушбу қонун лойиҳаларини тайёрлашга юқори малакали мутахассисларни жалб қилиш ҳам назарда тутилмоқда.

МАВЗУГА ДОИР: Майк Помпео Тошкент шаҳар бош имом хатиби билан учрашди​

Шунингдек, Ўзбекистон Капитал бозори агентлиги ва AҚШнинг Қимматли қоғозлар ва биржалар бўйича комиссияси ўртасида Комиссия институтида агентлик ходимларининг малакасини ошириш тўғрисида келишувга эришилди.

МАВЗУГА ДОИР: Помпеонинг Европа ва Марказий Осиёга сафари: Хитойдан эҳтиёт бўлинг!

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан