Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ Ўзбекистонга 2,8 миллион долларлик ҳарбий автомобиллар топширди
4.11.2022 08:59,  
92

AҚШ қуруқликдаги қўшинлари Марказий қўмондонлиги қўмондони ўринбосари генерал-майор Вендул Хаглер Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Махсус операциялар қўшинларига 50 дона Polaris MRZR  енгил-тактик жанговар автомобилларини топширди.

Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар бермоқда.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Махсус тезкор қўшинлар бошқармаси бошлиғи махсус тезкор қўшинлар номидан техникаларни қабул қилиб олди.

Ускуналар AҚШ Мудофаа вазирлигининг "Ҳамкорлар салоҳиятини ошириш" дастури доирасида тақдим этилган. Aвтомобиллар 2,8 миллион долларга баҳоланган ва Aмериканинг Ўзбекистонга ҳадя қилинган мудофаа маҳсулотларининг бир қисмидир.

"Ушбу ускуналарнинг топширилиши Қўшма Штатлар Ўзбекистонга миллий суверенитет ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилишга ҳисса қўшиш учун таклиф этаётган ёрдам шаклларидан бири холос. Қўшма Штатлар сўнгги 31 йил ичида сезиларли даражада ривожланган ҳамкорлигимизни янада мустаҳкамланишини интиқлик билан кутмоқда", деди генерал-майор Хаглер ўз сўзида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан