Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ Ўзбекистонга коронавирусга қарши курашда қўшимча ёрдам кўрсатади
2.04.2020 23:56,  
401

АҚШ ҳукумати Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) орқали COVID-19 инфекциясига қарши курашда Ўзбекистонни қўшимча қўллаб-қувватлаши тўғрисида маълум қилди. Бу ҳақда АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси матбуот хизмати хабар берди.

АҚШ давлат котиби Майкл Помпео 26 март куни COVID-19 пандемиясига қарши курашда хавф остида бўлган 64 та давлатга фавқулодда тиббий ва гуманитар ёрдам кўрсатиш учун 274 млн доллар ажратилишини эълон қилган эди.

USAID кенг кўламда таҳлиллар ўтказиш учун лаборатория тизимларини тайёрлаш, тиббиёт муассасаларида инфекциялар профилактикаси ва назорати, COVID-19 устидан эпидемиологик назоратни ва COVID-19 беморлари ҳисобини юритишни яхшилаш, шунингдек, вирус ҳақидаги дезинформацияларга қарши курашиш ҳамда инсонларни давлат ва тиббиёт ходимлари билан ҳамкорликда ишлашга жалб қилиш учун воситалар тақдим этади.

Қўшма Штатлар бошқа донорларни ҳам COVID-19 вирусига қарши курашиш бўйича глобал саъй-ҳаракатларга ҳисса қўшишга чақиради, дейилади хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан