Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ Ўзбекистонга коронавирусни аниқловчи тест тизимларини етказиб беради
24.03.2020 19:00,  
453

Американинг Genscript компанияси томонидан ишлаб чиқарилаётган коронавирусни аниқлаш бўйича тест тизимлари намуналари Ўзбекистонга олиб келинди. АҚШ инфекцион касалликларни назорат қилиш ва улардан огоҳлантириш марказлари томонидан тасдиқдан ўтган ушбу тестлардан маҳаллий муқобилларини ишлаб чиқаришни ташкил этишда фойдаланиш режалаштирилмоқда.

Намуналар Инновацион ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар марказига жўнатилди. Уларнинг олиб келинишини Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонаси томонидан ташкиллаштирилди, дейилади Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Элчихона Американинг экспресс-тестлар ишлаб чиқарувчилари ҳисобланган Biomedomics ва US Inc. компаниялари ҳамда Вашингтон университети тиббиёт лабораторияси билан ҳам уларни Ўзбекистонга олиб келиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

АҚШ, ХХР, Жанубий Корея ва Туркиянинг етакчи лабораториялари билан ҳамкорликда инновацион диагностика воситаларини яратиш ва ишлаб чиқаришга ихтисослашган US Inc. компанияси Ўзбекистон тиббиёт муассасаларини коронавирусни аниқловчи тест тизимлари билан таъминлашга тайёр эканлигини билдирди, дейилади хабарда.

ТИВ аввалроқ АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) янги турдаги COVID-19 коронавируси аниқланган ва тарқалиш хавфи юқори бўлган 25 та давлат, жумладан Ўзбекистон учун 37 млн доллар ажратганини эслатиб ўтди. Америка томони Ўзбекистонга вилоятлар бўйича тарқатиш учун шахсий ҳимоя воситалари — қўлқоплар, ниқоблар, изоляция халатлари ва ҳимоя кўзойнаклари тақдим этди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан