Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ ўзбекистонликларга виза беришни номаълум муддатга тўхтатди
21.03.2020 15:08,  
699

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси расман ноиммиграцион ва Иммиграцион визалар берилиши номаълум муддатга тўхтатилганини маълум қилди.

АҚШ элчихонасининг маълум қилишича:

  • 2020 йил 17 мартдан бошлаб одатий ноиммиграцион визалар бўйича суҳбатлар,
  • 2020 йил 24 мартдан бошлаб одатий иммиграцион визалар бўйича суҳбатлар бекор қилинган.

“Биз одатий виза хизматларини тез орада қайтадан тиклаймиз, аммо ҳозирча аниқ санани тақдим эта олмаймиз. Ноиммиграцион виза тўлови амалга оширилган кундан бошлаб бир йил давомида амал қилади ва бу тўловни амалга оширилган мамлакатда визага мурожаат этиш учун ишлатиш мумкин. Агар сизда шошилинч масала ва дарҳол саёҳат қилиш эҳтиёжи бўлса, илтимос, одатий ноиммиграцион визалар бўйича биз билан [email protected] электрон манзили орқали боғланинг.

Одатий иммиграцион визалар бўйича, агар сизда шошилинч масала ва дарҳол саёҳат қилиш эҳтиёжи бўлса, илтимос, биз билан[email protected] электрон манзили орқали боғланинг“ дейилади АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси баёнотида.

Шунингдек, АҚШ Давлат департаменти коронавирус билан боғлиқ вазият туфайли бутун дунё бўйлаб барча элчихона ва консулхоналарида ҳам виза беришни тўхтатди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан