Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








АҚШ президенти Жо Байден Украинага молиявий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади
22.05.2022 09:08,  
2

АҚШ томонидан Украинага ажратилган 40 миллиард доллардан ортиқ маблағ нимага сарфланади.АҚШ президенти Жо Байден Украинага молиявий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Стратегик коммуникациялар маркази пул қаерга сарфланишини изоҳлади:

🔻6 миллиард доллар — Украина Қуролли Кучлари хавфсизлигини таъминлаш учун қурол-яроғ, разведка маълумотларини қўллаб-қувватлаш, ўқитиш ва бошқа ёрдам учун;

🔻 8,7 миллиард доллар — Украинага берилган қурол захираларини тўлдириш учун;

🔻 3,9 миллиард доллар – Европа қўмондонлиги операцияларини молиялаштириш, жумладан, разведка хизматларини қўллаб-қувватлаш учун;

🔻 11 миллиард долларлик қурол-яроғ, ҳарбий ва ҳимоя воситалари ва жиҳозларини Байден Украинага тезлаштирилган суръатда юбориши мумкин — Конгресснинг қўшимча розилигисиз;

🔻 Давлат департаменти учун 13,8 миллиард доллар маъқулланди, бу пулнинг асосий қисми Украина ҳукуматига ўз фаолиятини давом эттиришга ёрдам бериш учун Иқтисодий қўллаб-қувватлаш жамғармасига йўналтирилади;

🔻 4,4 миллиард доллар Украина ва бошқа мамлакатларга озиқ-овқат етказиб беришга йўналтирилади.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан