АҚШ Рамзан Қодиров ва унинг оиласига санкция жорий қилди

АҚШ Рамзан Қодиров ва унинг оиласига санкция жорий қилди

АҚШ Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировни инсон ҳуқуқларини жиддий равишда бузишда айблаб, унга нисбатан санкция жорий этди. Санкция ҳақида АҚШ Давлат котиби Майк Помпео маълум қилди.

Reuters агентлигининг хабар беришича, бундан буён Қодиров ҳамда унинг оиласи турмуш ўртоғи ва қизлари АҚШ ҳудудига кира олмайди.

АҚШ Давлат департаментининг таъкидлашича, Чеченистон раҳбарининг инсон ҳуқуқларини кўп марта жиддий равишда бузгани, жумладан, қотиллик ва қийноқларга алоқадорлиги ҳақида ишончли маълумотлар мавжуд.

Давлат департаменти Рамзан Қодировга нисбатан санкцияни эълон қилар экан, бошқа давлатларни ўрнак олишга чақирди.

Аввалроқ АҚШ Чеченистон раҳбарига нисбатан иқтисодий санкция жорий этган эди.