АҚШ расмийлари Анқарада: “Тинчлик булоғи” амалиёти бўйича музокаралар

АҚШ расмийлари Анқарада: “Тинчлик булоғи” амалиёти бўйича музокаралар

Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлут Човушўғли пайшанба куни Анқарада АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Роберт О’Брайен билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда журналистларга Туркия ТИВ хабар берди.

Anadolu ахборот агентлиги маълумотларига кўра учрашув кенгайтирилган таркибда, ёпиқ тартибда бўлган ва 45 дақиқа давом этган.

Шунингдек, пайшанба куни маҳаллий вақт билан соат 13:15 да (Тошкент вақти билан 15:15) АҚШ вице-президенти Майкл Пенс ҳам Анқарага етиб келди. У Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан учрашиши кутилмоқда.

Пенс бошчилигидаги Америка делегацияси Туркияга расмий ташриф билан келди. Ташрифдан мақсад турк томонини Суриядаги “Тинчлик булоғи” амалиётини тўхтатишга ундаш. Делегация таркибига АҚШ Давлат котиби Майк Помпео, президент Трампнинг миллий хавфсизлик масалалари бўйича ёрдамчиси Роберт О’Брайен ва АҚШнинг Сурия бўйича махсус вакили Жеймс Жеффри ҳам кирган.