Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ разведкаси Россиянинг Толибонни мукофотлагани ҳақидаги маълумотни сохта деб топди — Трамп
29.06.2020 12:19,  
173

АҚШ президенти Доналд Трамп АҚШ разведкаси Россиянинг Афғонистонда АҚШ ҳарбийларини ўлдиргани учун Толибон тарафдорларига мукофот тақдим этаётгани тўғрисида ишончли маълумот топа олмаганини маълум қилди. Аввалроқ The New York Times (NYT) газетаси Россиянинг Толибон билан тил бириктирганлиги ҳақида ёзган эди.

"Разведка шунчаки улар бу маълумотни ишончли деб билмасликларини ва шу сабабли менга ёки вице-президент Майк Пенсга хабар бермаганликлари ҳақида маълум қилишди. Эҳтимол, бу "The New York Times" сохта янгиликлар газетаси томонидан республикачиларни ноҳақ фош қилиш учун уюштирган Россия мавзусидаги яна бир уйдирма гап!", - дейилади Трампнинг Twitter саҳифасидаги постида.

Россия АҚШ ҳарбийларини ўлдиришда Толибонга ҳомийлик қилгани ҳақида шунга ўхшаш материал 29 июнга ўтар кечаси Washington Post газетасида эълон қилинди. Газетага кўра, бундай келишув натижасида АҚШнинг бир неча ҳарбийси ҳалок бўлган.

Эслатиб ўтамиз, NYT АҚШ разведка идоралари томонидан ўтказилган тергов натижаларига асосланган ҳолда Россия ва Толибон ўртасидаги фитна ҳақида ёзган эди. Жаноб Трамп NYT постини сохта деб атади. Россия ТИВ ҳам нашр хабарини сохта деб атади. Толибон ҳам кейинроқ бу маълумотни расман рад этди. Демократлардан бўлажак президентлик сайловларида амалдаги президентнинг рақиби Жо Байденнинг айтишича, агар Россия разведкасининг Толибон билан алоқалари ҳақидаги мақола ҳақиқат бўлса, Доналд Трамп буни билган ҳолда АҚШ ҳарбийларига хиёнат қилди.

 

«Россия америкалик ҳарбийлар ўлдирилгани учун Толибонни мукофотланган»

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан