Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ Россия ҳарбий жиноятларини фош қилиш дастурини ишга туширди
18.05.2022 09:56,  
60

АҚШ Давлат департаменти Россиянинг Украинадаги ҳарбий жиноятларига оид далилларни тўплаш ва таҳлил қилиш бўйича янги дастур бошланганини эълон қилди.

Давлат департаментининг Reuters агентлигига таянган баёнотида айтилишича, «Можароларни кузатиш станцияси» деб номланган дастур Россиянинг Украинадаги ҳарбий фаолиятига оид очиқ манбали далилларни ҳужжатлаштириш, текшириш ва тарқатишни ўз ичига олади.

6 миллион доллар маблағ олган дастур сунъий йўлдош тасвирлари ва ижтимоий медиа хабарларини ўрганади ва тўплайди, шу қаторда бу маълумотларни мавжуд ва келажакдаги уруш жиноятлари учун жавобгарлик механизмларига тақдим этади.

«Ушбу янги Conflict Watch Station дастури Россиянинг даҳшатли ҳаракатлари учун жавобгарликни таъминлаш бўйича АҚШ ҳукуматининг миллий ва халқаро саъй-ҳаракатларининг бир қисмидир», — дейилади Давлат департаменти баёнотида.

Аввалроқ президент Жо Байден Россияни Украинада содир этилган «оммавий ҳарбий жиноятлар»да айблаб, 1945 йилдан бери Европадаги энг йирик урушни бошлагани учун АҚШ Москвани жавобгарликка тортиш қатъиятини таъкидлаган эди.

Украина ҳукумати Россияни тинч аҳолига нисбатан ваҳшийликда айбламоқда. Шу вақтга келиб Украина ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ҳарбий жиноятлар белгиларига эга 10 мингдан ортиқ жиноятлар қайд этилган.

Россия раҳбарияти тинч аҳолига қарши жиноят содир этганини инкор этиб, ҳеч қандай далилсиз барча далиллар саҳналаштирилганини даъво қилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан