Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






AҚШ Россияда бозор иқтисодиёти йўқ деб ҳисоблайди
12.11.2022 16:12,  
42

АҚШ Россия ҳукумати бозор иқтисодиётига кенг аралашади, деб ҳисоблайди. Шу туфайли Америка Россия иқтисодиётининг бозор мақомини бекор қилди, деди AҚШ савдо вазирлиги.

Энди Россия Aмерика молия институтлари томонидан бозордан ташқари иқтисодий моделга эга мамлакат сифатида кўриб чиқилади. 

Россия ҳукумати АҚШ иқтисодиётига аралашишининг олдини олиш мақсадида демпинг (маҳсулотларни арзонлаштириб сотиш сиёсати)га қарши тадбирлар қўлламоқда. Бу тадбирлар биринчи навбатда қонунчилик талабларида демпинггга қарши сиёсат қўлланилишига қаратилган, дейилади  АҚШ вазирлиги баёнотида.

Бозор мақоми Россия иқтисодиётига 2002 йилда берилган ва охирги марта AҚШ савдо вазирлиги томонидан 2021 йилда тасдиқланган. Ушбу мақомга эга мамлакатлар Aмериканинг бир қатор ташқи савдо чекловларига бўйсунмайди. Масалан, улар учун антидемпинг божларини жорий этиш қийинроқ. Бундан ташқари, бозор иқтисодиётига эга давлат мақоми Россиянинг 2012 йилда Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) қўшилишида ҳал қилувчи рол ўйнади.

Ушбу мақомга эга бўлишидан олдин, Россия иқтисодиёти бозордан ташқари деб ҳисобланган, бу эса антидемпинг божларининг ошишига олиб келди ва экспортчиларнинг ўз манфаатларини ҳимоя қилиш имкониятларини ёмонлаштирди.

Россия қўшинлари Украинага  бостириб кирганидан сўнг, Россияга илгари берилган бир қатор халқаро мақомлардан маҳрум қилинди. Хусусан, апрель ойида Москва Америка давлатлари ташкилотида кузатувчи бўлиши тўхтатилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан